Jump to content

Ричард Страусс

From Vikipediya
Ричард Страусс
Таваллуди 11-июн 1864[1][2]
Вафоти 8-сентябр 1949[3][1][2]
Фуқаролиги Германия[4]
Отаси Франз Страусс
Онаси Жосепҳине Страусс

Ричард Страусс (1864.11.6 — Мюнхен — 1949.8.9, ГармишПартенкирхен, Мюнхен яқинида) — немис композитори ва дирижёр. 1885-йилдан Германия ва Австрия симфоник ва опера оркестрларида ишлаб дирижёр сифатида танилган; балетлар, 2 симфония, фантазия ("Италиядан", 1886), симфоник поэмалар ("Дон Жуан", 1888; "Қаҳрамон ҳаёти", 1898 ва бошқалар), вариация, консертлар, камер чолғу асарлар, хорлар, қўшиқлар ва бошқалар муаллифи. Кенг кўламли Ш. ижоди гармония ва оркестр бўёкларининг рангбаранглиги, мавзуларининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Айниқса, симфоник поэмалари машҳур. Уларда Ф. Лист ва Г.Берлиознинг дастурли симфонизм анъаналарини, шунингдек, Р. Вагнернинг оркестрлашдаги ютуқларини ривожлантирган. Асарларида экспрессионизм, неоклассицизм, Ф. Ницше фалсафаси (хусусан, "Зардушт таваллоси" симфоник поэмаси, 1896) таъсири бор. Ш. ижоди 20-аср Европа мусиқасига катта таъсир кўрсатган. Энг яхши асарларига ҳаётбахшлиги, инсонпарварлик, гўзалликни тараннум этиши хос. Гейделберг, Оксфорд ва Мюнхен унтлари фахрий доктори. Берлин ва Вена Санъат академиялари аъзоси.

Манбалар

[edit | edit source]