Jump to content

Насруллахон (Афғонистон)

From Vikipediya
Насруллахон
Афғон амири
Мансаб даври
1919-йил 21-феврал – 1919-йил 28-феврал
Ўтмишдоши Ҳабибулло
Вориси Омонуллахон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1874-йил
Самарқанд
Туркистон генерал-губернаторлиги
Вафоти 1920
Кобул
Афғонистон
Фуқаролиги Афғонистон амирлиги
Ота-онаси

Насруллахон (пуштунча / дарийча : نصرالله خان), (1874–1920)[1] – Афғонистоннинг амири, амир Абдурраҳмонхоннинг иккинчи ўғли эди. У 1919-йил 21 февралдан 28-февралгача бир ҳафта давомида Афғонистон тахтини амир сифатида эгаллаган.

Ҳаётининг бошланғич даври

[edit | edit source]
Нашруллахон отаси аскарлари олдида тишини олдириши

Насруллахон 1874-йили Самарқандда туғилган[2]. У амир Абдурраҳмонхоннинг иккинчи ўғли эди. Унинг акалари Ҳабибуллохон ва Муҳаммад Умархон эди[3]. Насруллахоннинг туғилиши отаси Абдурраҳмонхон Россия Туркистонида сургунда яшаган даврда содир бўлган.

1880-йил 22-июлда Насруллахоннинг отаси инглизлар томонидан мағлуб этилганидан сўнг, Афғонистон ташқи сиёсатини Британия сиёсатига мослаштириш шарти билан Афғонистон амири сифатида тан олинган. Отасининг тахтга чиқиши натижасида Насрулла (ва унинг акаси Ҳабибулло) Афғонистоннинг шаҳзодалари (валиаҳд) бўлди.

Англияга ташриф

[edit | edit source]

1895-йилда амир Абдурраҳмонхон қиролича Викторияга ҳурмат бажо келтириш учун Англияга давлат ташрифи билан бориш ниятида эди. Аммо унинг соғлиғи бу сафарга тўсқинлик қилди ва унинг ўрнига ўғли шаҳзода Насруллахонни юборди[4]. Насрулла 1895-йил 29-апрелда 90 дан ортиқ олий мартабали афғон зодагонлари ва бир гуруҳ руҳонийлар ҳамроҳлигида Бомбейдан жўнаб кетди[5]. 23-май куни шаҳзода Англиянинг Порцмут шаҳрига етиб борди[6].

1895-йил 27-майда шаҳзода Wиндзорда қиролича томонидан қабул қилинди[6]. Сафар давомида у Ливерпул ер усти темир йўлига, Асcот, Глазго ва Элсwиcк Cомпанйга борди[7][8]. У Ливерпул мусулмон институти фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Абдулла Қуиллиамга 2500 фунт стерлинг тақдим қилди.

Насрулла Англияга ташриф буюрган пайтда 20 ёшда эди. Хабар қилинишича, у инглиз тилини яхши билмас, маҳаллий матбуотда яхши таассурот қолдирмаган[9].

1895-йил 3-сентябрда у Англиядан Парижга жўнаб кетди[10]. Париждан Рим ва Неаполга йўл олди ҳамда 1895-йил 16-октябрда Карачига етиб келди. Кветта, Чаман ва Қандаҳор орқали Кобулга қайтиб келди[6][11].

1895-йилда Насрулла ва унинг укаси Ҳабибулло Британия Ҳамдўстлиги олдидаги хизматлари учун қиролича Викториядан Авлиё Майкл ва Авлиё Жорж орденини олдилар[6].

Ҳабибуллохон ҳукмронлиги даврида

[edit | edit source]

1901-йил 3-октябрда Насрулланинг отаси Абдурраҳмон 57 ёшида вафот этди ва Насрулланинг укаси Ҳабибулло Афғонистон тахтига примогенитура ҳуқуқи билан ўтирди[6].

Шаҳзода Насрулла бошқалар билан

Ўлимидан олдин Абдурраҳмон ўз ҳукмронлиги ва Афғонистон барқарорлигига қаршилик кўрсатадиган ҳар қандай манбаларни қатъий қонунлар ва чекловлар билан бутунлай бўйсундиришга ҳаракат қилган. Абдурраҳмон чекловларидан жабрланганлар орасида диний муассасалар ҳам бор эди. Абдураҳмон вафот этгач, диний муассасалар ўз кучини тиклашга интилди ва Насруллада потенциал иттифоқчини кўрди. Насрулла бу борада чуқур диндор бўлиб, Қур’онни тўлиқ ёд олган „Қур’он ҳофизи“ даражасига эришган эди[12]. У бутун умри давомида ислом тамойиллари билан қатъий уйғунлашган афғон сиёсатини қўллаб-қувватлаган[13].

Укасини тахтга даъвогар деб билган Ҳабибуллохон Насруллани тинчлантириш ва унинг қўллаб-қувватлашини қўлга киритиш учун ҳар қанча ҳаракат қилди. Ҳабибуллоҳ тахтга ўтиргач, Насруллани афғон армиясининг бош қўмондони этиб тайинлади ва унга Давлат кенгаши раиси унвонини ҳам берди[13].

Насрулланинг таъсир даражаси ҳақида Ангус Хемилтоннинг 1910-йилда чоп этилган „Афғонистон“ китобида Ҳабибуллохонни „иродасиз“ ҳукмдор деб таърифлаган. Ушбу китобда Насрулланинг тахтга уриниш эҳтимолини „Афғондаги бўронли юлдуз“ деб таърифлланган[14].

Ворислик ва ўлим

[edit | edit source]

1919-йил феврал ойида амир Ҳабибуллохон Афғонистоннинг Лағмон вилоятига овга жўнади. Унинг мулозимлари орасида Насруллахон, Ҳабибуллохоннинг биринчи ўғли Иноятуллоҳ ва Ҳабибуллонинг бош қўмондони Нодирхон бор эди. 1919-йил 20-феврал оқшомида Ҳабибуллохон буйруғи билан чодирида ухлаб ётган кенжа ўғлини ўлдиртирди. Насруллани афғон тахтига ворис қилмоқчи бўлди. Насрулло дастлаб тахтга ўтиришдан бош тортди ва Ҳабибуллохоннинг тўнғич фарзанди Иноятуллоҳга бай‘ат эълон қилди. Иноятуллоҳ рад жавобини бериб, отаси Насруллани ҳақли равишда меросхўр қилиб қўйганини ва унинг амир бўлишини хоҳлаётганини айтди[15].

Ҳабибуллохон партиясининг қолган қисми жануби-шарққа Жалолободга йўл олди ва 1919-йил 21-февралда шаҳарга етиб келди. Шундан сўнг Насруллахонни Ҳабибуллохоннинг биринчи ўғли Иноятуллоҳ қўллаб-қувватлаган ҳолда амир деб эълон қилди[16].

Ҳабибуллохоннинг биринчи хотинидан бўлган учинчи ўғли Омонуллахон бу хабарни эшитгач, Кобулда подшоҳнинг вакили сифатида қолган эди. Шу фурсатдан фойдаланиб, у дарҳол Кобулдаги хазинани ўз қўлига олди ва амакисига қарши давлат тўнтариши уюштирди[17]. У Насруллахонга қарши уруш эълон қилиб, Кобул ва марказий ҳукуматни ўз назоратига олди. Насруллахон подшоҳ бўлиши учун қон тўкилишини истамасди. У Омонуллоҳга шоҳликка эга бўлиши мумкинлигини айтди ва Саудия Арабистонига сургун қилинади. Омонуллоҳхон Қур’онга қасам ичди, агар Насруллахон Кобулга қайца, унга ҳеч қандай зарар бўлмайди ва кейин хоҳлаганини қила олади. 1919-йил 28-февралда Омонуллоҳхон ўзини амир деб эълон қилди[16][18].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Афгҳанистан Амеэр'с Принcе“. Неw Ёрк Тимес (1895-йил 24-май). Қаралди: 2010-йил 19-феврал.
  2.  Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Абдур Раҳман Кҳан" Энcйcлопæдиа Британниcа (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс 
  3. Ҳамилтон, Ангус. Афгҳанистан, Ориэнтал Сериэс. Бостон: Ж. Б. Миллет Cомпанй, 1910. ИСБН 9781113611291. 
  4. Тате, Георге Пассман. Тҳе Кингдом оф Афгҳанистан: а ҳисториcал скетч. "Тимес оф Индиа" оффиcес, 1911. ИСБН 9788120615861. 
  5. „Афгҳанистан Амеэр'с Принcе“. Неw Ёрк Тимес (1895-йил 24-май). Қаралди: 2010-йил 19-феврал.
  6. 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Тате, Георге Пассман. Тҳе Кингдом оф Афгҳанистан: а ҳисториcал скетч. "Тимес оф Индиа" оффиcес, 1911. ИСБН 9788120615861. 
  7. Ҳоw Мичаэл. „Wҳен а Силлотҳ wеапонс ранге wелcомед Афгҳанистан роялтй“. Тимес & Стар. Cумбриан Неwспаперс (2009-йил 2-июл). 2012-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-феврал.
  8. Тҳе Тимес, 17 Жуне 1895
  9. Ҳоw Мичаэл. „Wҳен а Силлотҳ wеапонс ранге wелcомед Афгҳанистан роялтй“. Тимес & Стар. Cумбриан Неwспаперс (2009-йил 2-июл). 2012-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-феврал.
  10. „Ат ласт тҳе Шаҳзада гоэс аwай“. Неw Ёрк Тимес (1895-йил 4-сентябр). Қаралди: 2010-йил 19-феврал.
  11. Натионал Геограпҳиc Магазине 1921, Волуме 39, п 97
  12. Саикал, Амин. Модерн Афгҳанистан: а ҳисторй оф струггле анд сурвивал. И. Б. Таурис, 2004. ИСБН 1-85043-437-9. Қаралди: 2010-йил 22-феврал. 
  13. 13,0 13,1 Саикал, Амин. Модерн Афгҳанистан: а ҳисторй оф струггле анд сурвивал. И. Б. Таурис, 2004. ИСБН 1-85043-437-9. Қаралди: 2010-йил 22-феврал. 
  14. Ҳамилтон, Ангус. Афгҳанистан, Ориэнтал Сериэс. Бостон: Ж. Б. Миллет Cомпанй, 1910. ИСБН 9781113611291. 
  15. Молесwортҳ, Георге Нобле. Афгҳанистан 1919: Ан Аccоунт оф Оператионс ин тҳе Тҳирд Афгҳан Wар. Асиа Пуб. Ҳоусе, 1962. Қаралди: 2010-йил 22-феврал. 
  16. 16,0 16,1 „Афгҳанистан 1919–1928: Соурcес ин тҳе Индиа Оффиcе Реcордс“. 2017-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-сентябр.
  17. Тҳе Бутчер оф Амрицар – Генерал Регинал Дер Нигел Cоллетт, 2006
  18. Cлеменц, Франк. Cонфлиcт ин Афгҳанистан: а ҳисториcал энcйcлопедиа. АБC-CЛИО, 2003. ИСБН 1-85109-402-4. Қаралди: 2010-йил 22-феврал.