Jump to content

Дудуқланиш

From Vikipediya

Дудуқланиш — тутилиб гапириш; нутқ маромининг бузилиши, ҳарф ва бўғинларни тутилиб-тутилиб ёки бир неча марта қайтариб талаффуз қилиш. Кўпроқ болаларда учрайди. Туғма ирсий омиллар (алкоголизм, гиёҳвандлик), кўпинча қўрқиш, ҳаяжонланиш (камдан-кам ҳолларда тақлид қилиш), ҳомиладорлик давридаги турли зарарли иллатларнинг ҳомила жисмига таъсири, баъзан гўдакликда энди нутқ шаклланаётганда руҳий касалликлар билан оғриш, бош мия шикастлари ва бошқа касалликлар сабаб бўлади. Айрим ҳолларда дудуқ боланинг беихтиёр қўл, оёқлари қимирлаб, юз мускуллари учиб туради. Дудуқлар уялганда, ҳаяжонланганда кўпроқ тутилиб қолади. Ўз вақтида тўғри даво қилинмаса, бола мактабга борганида Д. янада кучаяди, айниқса, ўсмирлар Д.дан уялиб, кам гапиришга, ўз фикрларини бош ва қўл ҳаракати билан тушунтиришга интилишади. Д. ёш улғайган сари камайиб боради, баъзан Д. умрбод сақланиб қолади (яна қ. Логопедия).

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил