Jump to content

Бақалар

From Vikipediya

Бақалар, бақасимонлар (Ранидаэ) — думсиз, сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар оиласи. Танасининг уз. 3 см дан 20 см, баъзан 32 см гача. Тишлари юқори жағларида жой-лашган. Танаси ихчам, орқа оёқлари нисбатан узун (сакровчи). 46 уруғи 555 тури маълум. Жан. Америка, Жан. Австралия ва Янги Зеландиядан ташқари ер юзининг ҳамма қиталарида кенг тарқалган. Эволяция жараёнида содир бўлган адаптив радиация туфайли бу оила бир неча филогенетик гуруҳларга, 8 кенжа оилага бўлинган. Уларнинг асосийси асл бақалар (Рана) уруғи 200 турни, шу жумладан уз. 32 см, оғирлиги 3,5 кг келадиган голиаф бақасини (Р. голиапҳ) ва ҳўкиз-бақани ўз ичига олади. Асл бақаларнинг орқа оёқларидаги бармоқлари орасида пардаси, тилининг орқа эркин учида айриси бўлади. Ўлжа ушлаётган бақалар тилининг орқа томонини отади. Асл бақалар, яшил (ўт) бақа (Р. темпорариа), ҳовуз бақаси (Р. эсcулента, яъни Р. лессонаэ), ўткир тумшуқ бақа (Р. арвалис, яъни Р. террестрис) Европанинг шарқий қисмида учрайди. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистонда асл бақаларнинг фақат бир тури — кўл бақаси (Р. ридибунда) тарқалган. Бу тур Кавказ, Қозоғистон ва Европа мамлакатларида ҳам учрайди. Кўл бақасининг сувда яшайдиган шакли яшил, қуруқликда яшайдиган шакллари эса қўнғир тусда бўлади. Бақаларнинг бир қанча турлари (ўткир тумшуқ бақа, яшил бақа), сув ҳавзалари яқинидаги нам жойларда яшаб, фақат кўпайиш даврида сувга тушади, бошқалари (мас, кўл бақаси) асосан сувда яшайди ва ўрмон ҳамда дашт минтақаларидаги сув ҳавзаларида тарқалган. Бақалар одатда жуда ҳаракатчан булиб, фаол ҳаёт кечиради. Қанотли ҳашаротлар, йирик бақалар эса майда умуртқалилар билан озиқланади. Айрим бақалар сув ҳавзалари тубидаги балчикда, бошқалари қуруқликдаги пана жойларда яшайди. Асосан сув ҳавзаларига тухум қўйиб кўпаяди. Урғочиси 500 дан 11 минггача тухум қўяди. Кўпчилик бақалар кўпайиш даврида ҳар хил овоз чиқариб сайрайди. Бақалар овози ҳар бир тур ва жинеда ўзига хос бўлади. Айрим бақалар (мас, кул бақалар) кўпчилик мамлакатларда пишириб истеъмол килинади. Бақалар лаб. текширишлари учун асосий обект ҳисобланади. Шим. Америкада учрайдиган леопард бақалар Халқаро Қизил ки-тобга киритилган. Бақа кўзининг орқа томонида жойлашган ноғора пардаси эшитиш органи ҳисобланади. Эркак бақалар бошининг икки ёнида товушни кучайтирадиган кулранг пуфаклар — резонаторлар бўлади. Бақалар урчиш даврида вақиллаган овоз чиқаради.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил